Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА БУРАМА МИХЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЯНА БИР КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2022-08-23 17:48:54 161
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида "Azamat Savdo Ziyo" МЧЖ томонидан қуриб битказилган бурама михлар (саморезлар) ишлаб чиқарувчи корхонанинг очилиш тадбирида иштирок этди.
Тадбиркор Иброҳимжон Сиддиқовнинг 6,9 млрд. сўм ўз маблағлари ҳамда 3,3 млн. доллар банк кредити ҳисобига қуриб фойдаланишга топширилган корхонада яқин ҳудудда яшовчи маҳалла ёшларидан 70 нафари доимий иш билан таъминланди.
Йиллик 3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада хорижий давлатларга йиллик қарийб 1,5 млн. долларлик экспорт амалга ошириш кутилмоқда. Шунингдек, мамлакат ички бозорига ҳам бир йилда 24 млрд. сўмлик маҳсулот етказиб бериш режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram