Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ҚЎҚОН” ЭИЗ ҲУДУДИДА БУГУН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАН “AVILON TEXTILE” КОРХОНАСИДА ЙИЛЛИК 4 МИНГ ТОННА ХОМ МАТО ТЎҚИШ ВА 3,5 МИНГ ТОННА МАТО БЎЯШ ҚУВВАТИ ЯРАТИЛДИ
2022-08-23 18:06:58 739
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида бугунги фойдаланишга топширилган учинчи корхона – “Avilon Textile”нинг тантанали очилиш тадбирида ҳам иштирок этди.
Тадбиркор Аваз Абдурахимов ташаббуси билан қуриб фойдаланишга топширилган корхонада трикотаж матоларини тўқиш ва бўяш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
2 миллион доллар банк кредити ҳамда 19,3 млрд. сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига якунланган мазкур лойиҳа натижасида йиллик 4 минг тонна хом мато тўқиш ва 3,5 минг тонна мато бўяш қуввати яратилди. 200 дан ортиқ маҳаллий ёшлар, асосан хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлдилар.
“Avilon Kokand Plus” муассислигидаги ушбу корхонада йиллик ишлаб чиқариладиган 235 млрд. сўмлик маҳсулотнинг қарийб 8 млн. долларлик қисми хорижга экспорт қилиниши бўйича келишувлар мавжуд.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram