Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТДАГИ 600 НАФАРГА ЯҚИН ИЖТИМОИЙ КЎМАККА МУҲТОЖ, ДАФТАРЛАРГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-08-23 18:40:55 329
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами тантаналари арафасида бугун Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуида вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан, вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар кўмагида ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган, дафтарларга киритилган оилаларнинг фарзандлари, асосан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун суннат тўйи ўтказилди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 31 нафардан – жами 589 нафар болажонлар учун ўтказилган суннат тўйи Фарғона шаҳри билан бирга Қўқонда иккига бўлинган ҳолда ташкил этилди.
Тўйболаларни табриклаш учун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари тўйхонага ташриф буюрдилар.
Тантанада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Бугун бу даврани кўриб ўзим ҳам хурсанд бўлиб кетдим. Болажонларимизнинг кўзларидаги қувонч, хурсандчиликларни кўриб, бу тадбир нақадар тўғри ва ўз вақтида ташкил қилинганига гувоҳ бўлдим” дея сўз бошлади.
Бир неча кунлардан кейин ҳаммамизга қадрли бўлган мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами нишонланиши, барча шаҳар, туман, қишлоқлар байрам шукуҳи билан тўлганини қайд этган вилоят раҳбари, байрам арафасида кўплаб режали асосда тадбирлар амалга оширилаётгани, янги объектлар, мактаб, боғчалар очилаётганлиги, бунёдкорлик ишлари қатори вилоятимизда эзгу ишлар давоми сифатида кўплаб саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари учун суннат тўйлари, ажойиб тадбирлар ташкил этилаётганлигига эътибор қаратди.
Байрам муносабати билан вилоятимиз мактабгача таълим ташкилоти жамоаси ташаббуси билан ажойиб тадбир ташкил этилганлиги, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган, дафтарларга киритилган оилалардан жами 589 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ташкил этилгани таҳсинга лойиқ эканлиги алоҳида таъкидланди.
Вилоят раҳбари ўз сўзи якунида “Бугун мана шундай тадбир ташкил қилингани ҳам одамни қувонтиради. Бу ишларнинг савоби ҳам улуғ бўлади. Ўйланманки, шу болажонларимиз, уларнинг ота-оналари учун ҳам унутилмас кун бўлади. Бугун барча яхши тилак, ниятларимиз шу болажонлар учун бўлади. Келажакда жонажон юртимизга, халқимизга хизмат қиладиган, билимли, тарбияли, ҳар томонлама баркамол йигитлар бўлиб етишишларига тилакдошмиз” дея самимий тилакларини билдирди.
Тўйда болаларга янги сарполар кийдирилиб, ҳар бирига велосипед ва бошқа қатор совғалар топширилди.
Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага хуш кайфият бахш этиб, тўйболаларнинг ўйин-кулгуларига уланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram