Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-25 13:11:01    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ҳовлисида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг сайёр қабули ўтказилди. Вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳам иштирок этган ва қарийб 3 соат давом этган қабул чоғида вилоят шаҳар ва туманларидан келган фуқароларнинг 40 дан зиёд мурожаатлари кўриб чиқилди.

Уй-жой шароитини яхшилаш, тиббий хизмат, тадбиркорлик учун банк кредити, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари, коммунал таъминот, ноқонуний қурилишларни тўхтатиш, моддий ёрдам, бандлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти ва бошқа масалаларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг аксарият қисми қабул жараёнида қаноатлантирилди.

Хусусан Фарғона шаҳридан келган мурожаатчи М. Алиярованинг уй-жой билан таъминлаш, Марғилон шаҳридан О.Имомованинг йиғилиб қолган банк кредити қарздорлигини тўлаб бериш, Қўқон шаҳридан Д.Ўринбоева ва Ёзёвон туманидан Т.Ҳайитованинг уй-жойларини таъмирлаш, атрофини девор билан ўраб дарвоза ўрнатиш, Қўқонлик тадбиркор А.Хожиматовнинг “снос”га тушган мулки ўрнига ажратилган ер майдони масаласини мувофиқлаштириб бериш, Фарғона шаҳридан келган М.Дадажанова ва Қўштепа туманидан З.Эрбобоеваларнинг тиббий амалиёт учун моддий ёрдам ажратиб бериш, Фарғонадан Х.Раҳимованинг ўз тасарруфидаги ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқарога нисбатан чиқарилган суд қарорини ижросини таъминлаб бериш, Тошлоқ тумани Қалача маҳалласидан келган А.Ҳолиқовнинг маҳаллада сув таъминоти учун тик қудуқ қазиб бериш каби ўнлаб масалалар қабулнинг ўзида ечимини топди. Фарғона шаҳридаги Механика заводи ҳудудида жойлашган КСЗдаги гилам ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарининг газ таъминоти босимини кўтарилишини таъминлаб бериш ҳамда Марғилон шаҳридаги экспортчи текстиль корхонаси раҳбарининг ҚҚС солиқларини қайтарилишида кўмаклашиш бўйича мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Ечими қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Сайёр қабул доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram