Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-25 21:44:53    169

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, котибият ва бўлим бошлиқлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига кўра, дастлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов вилоятда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этган бўлса, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Абдурасул Рўзиев “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 16 февраль куни “Чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида” кенгайтирилган тарзда видеоселектор йиғилиши баёнида белгиланган топшириқлар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.

Сессия ишида шунингдек, маҳаллалар инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация объектларини барпо этиш ва шу асосида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, жойларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, вилоят кенгаши доимий комиссиялари йиғилишларида кўриб чиқилиб, Кенгаш сессияга киритилган тақдимномалар ҳам масъуллар томонидан ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.

Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram