Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЁЗЁВОНДА ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЯШИЛ ЖАМОАТ ПАРКИ ТАЖРИБАСИ ВИЛОЯТДА ОММАЛАШТИРИЛАДИ

×

 2022-09-03 12:47:24    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақиллик байрами олдидан Ёзёвон туманидаги 3100 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган “Хонобод” МФЙ ҳудудида ҳашар йўли билан барпо этилган “Яшил жамоат парки”нинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Бугун мазкур “Ёзёвон тажрибаси”ни вилоят миқёсида оммалаштириш мақсадида туманлар ҳокимлари иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов ҳам иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига 500 миллион сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобига 70 сотих қаровсиз майдон обод қилингани, фаввора, амфитеатр, спорт майдончаси қурилгани ҳақида маълумот берилди. Айни пайтда 700 донадан зиёд китоб фондига эга Вооk-cafe фаолияти, турли дарахт ниҳоллари, анвойи гуллар ўтқазилгани яшил майдонлар таништирилди.

Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари томонидан тайёрланган кўргазмалар намойиш этилди.

Тадбирда сўз олганлар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар чекка ҳудудларда ҳам яққол бўй кўрсатаётгани, юртдошларимизга қувонч улашаётгани ҳақида тўхталдилар. Халқ бирдамлиги катта куч эканлиги таъкидланиб, бундай хайрли ишлар жойларда давом этиши айтиб ўтилди.

Ёш санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram