Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЁЗЁВОН ТУМАНИДАГИ 12-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

×

 2022-09-05 11:26:06    612

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ёзёвон туманидаги 12-умумтаълим мактабида бўлиб, “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди. Вилоят ҳокими шунингдек, мактабнинг 11-синф ўқувчиларига "Мустақиллик дарси" ўтди.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари ўқувчиларни Билимлар куни билан қутлаб, юксак марралар сари дадил парвоз этиб, илм-маърифат чўққиларини забт этишларида омад ва муваффақиятлар тилади. 2021-2022 ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тамомлаган 31 нафар битирувчилардан 25 нафари олий ўқув юртлари талабаси бўлгани катта ютуқ эканлигини қайд этган вилоят ҳокими, бунда мактабда фаолият олиб бораётган педагоглар хизмати муҳим аҳамият касб этганини алоҳида эътироф этди.

Таълимни ривожлантириш масаласи Президентимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг, бугунги кун сиёсатининг бош масаласига айланганини таъкидлаган Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбари Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида устувор қилиб ажратиб берган 5 та муҳим йўналишнинг биринчиси таълим этиб белгилангани, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидан ҳам таълимни, инсон капиталини ривожлантириш асосий вазифалардан бири сифатида ўрин олганига эътибор қаратиб, Фарғонада ҳам барча босқичдаги таълимни ривожлантириш бўйича умумвилоят ҳаракатига старт берилганини маълум қилди.

Вилоятимизда жорий ўқув йилида ХТБ тасарруфидаги таълим муассасаларига жами 952 та мактабга 74 минг нафардан зиёд, 53 та нодавлат таълим муассасаларига эса 2300 нафардан ортиқ ўқувчилар қабул қилинган бўлиб, улар қатори 12-умумтаълим мактабининг жажжи биринчи синф ўқувчиларига ҳам портфель ва 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари” тантанали топширилди.

Барчанинг қалбига бир олам хис-ҳаяжон солиб, биринчи қўнғироқ садолари жаранг сочди. Ўқувчилар мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги Мустақиллик дарси билан янги ўқув йилини бошладилар.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси” ўтган вилоят ҳокими, ўз мактаб даврини эслаб, таълим олиш учун ҳозирда мавжуд шароитлар у пайтда бўлмаганини, шу сабабдан чет тиллардан бирини пухта ўрганиш орзуси мактабда амалга ошмаганини айтиб ўтди. Бугунги берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш лозимлигини таъкидлаган вилоят раҳбари, муваффақиятга эришишнинг сири танланган касбда, соҳада энг яхшиси бўлишга интилиш эканини қайд этди.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram