Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА КУРАШ БЎЙИЧА “ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-06 20:04:50 190
Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами ҳамда 6 сентябрь – Кураш куни муносабати билан кураш бўйича “Вилоят ҳокими кубоги-2022” мусобақаси ташкил этилди. Очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ҳамда вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов иштирок этдилар.
Мусобақани ўтказишдан мақсад ўғил-қизларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, миллий спортимизнинг кураш турига бўлган қизиқишларини янада оширишга қаратилганлиги таъкидланди. Ушбу жараёнлардаги фаоллиги учун вилоят ҳокимлиги ҳамда ташкилотчиларга Ўзбекистон Кураш федерациясининг ташаккурномалари тақдим этилди.
Спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ёш санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса йиғилганларга кўтаринкилик бағишлади.
Шундан сўнг мусобақанинг шаҳар-туман босқичларида ғолиб бўлган 130 нафардан зиёд ёш курашчилар муросасиз баҳсларга киришдилар. Ўсмирлар 8 вазн тоифасида, қизлар 3 вазн тоифасида ғалаба учун гиламга чиқдилар.
Ғолибларга диплом, медаль ва совғалар топширилди. Мусобақа вилоят терма жамоаси аъзолигига янги номзодларни аниқлаб берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram