Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" ЛОЙИҲАСИНИНГ 1-БОСҚИЧИДА АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР ҲИСОБИГА ВИЛОЯТДАГИ 201 ТА МФЙЛАРДАГИ 850 МИНГДАН ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2022-09-07 20:09:31 222
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан жорий йилнинг феврал-март ойларида “Ташаббусли бюджет” жараёни ўтказилди.
Вилоятда ўтказилган жараён якунларига кўра, “энг кўп” овоз тўплаган, амалга ошириш қиймати 137,3 млрд.сўмлик 247 та таклифлар ғолиб деб топилди.
Ушбу лойиҳалар доирасида вилоятдаги 201 та МФЙлардаги 850 мингдан ортиқ фуқароларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.
Жумладан,
59 та умумтаълим мактаблари, 10 та мактабгача таълим, 4 та тиббиёт муассасалари таъмирланди. 9 та умумтаълим мактаблари замонавий ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган бўлса, 8 та тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий жиҳозлар етказиб берилди.
81 та маҳаллалардаги 155,2 км ёки 564,4 минг.кв метр ички йўллар таъмирланди, 39 та маҳаллаларда 55 та янги ТП, 1 534 та бетон таянч устунлар ўрнатилиши ва 44 450 метр тармоқ тортилиши ҳамда 6 та таъмирталаб ТПлар таъмирланиши ҳисобига 33 мингдан ортиқ хонадонлардаги 198 мингдан ортиқ фуқароларнинг электр таъминоти яхшиланди.
Бундан ташқари, 33 та маҳаллаларда 15 та янги сув қудуғи қазилиши, 19 та сув минораси, 21 та сув насоси ва сув қудуқлари учун 15 та ТП ўрнатилиши ҳамда 73 км. тармоқ тортилиши ҳисобига 28 мингдан ортиқ хонадонлардаги 168 мингдан ортиқ фуқароларнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди.
26 та кўп қаватли уйлар таъмирланиши ҳисобига ушбу уйлардаги 520 та хонадонларда яшовчи 2 мингдан ортиқ фуқароларнинг турмуш даражаси яхшиланди.
Бугунги кунда 6 та маҳаллаларни канализация тармоқларига улаш учун 3 та КНС ўрнатилмоқда, 7,7 км тармоқ тортилмоқда. шунингдек, 43 та маҳаллалардаги бошқа ижтимоий муаммолар, кўча чироқлари, светафорлар ўрнатиш, пиёдалар йўлакларини ташкил этиш, маҳалла гузари ва спорт майдончалари қуриш каби 19 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
6 та маҳаллаларни табиий газ тармоғига улаш учун 24,8 км тармоқ тортиш лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун 4,5 млрд.сўм маблағлар ажратилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-босқичига старт берилиб, 115 млрд.сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди. Мазкур маблағлар доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган 2 695 та таклифлар овоз бериш босқичига ўтказилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram