Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИК: ҚУВА ТУМАНИ ПАНДИГОН МФЙ ҲУДУДИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ОИЛАВИЙ КОРХОНА МАҲСУЛОТЛАРИ 100 ФОИЗ ЭКСПОРТГА ЮБОРИЛМОҚДА
2022-09-12 18:18:55 266
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қува туманида бўлиб, туманда амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишди.
Вилоят ҳокими дастлаб “Baby Shukrona” оилавий корхонасини бориб кўрди. Тадбиркор Шукрулло Умматалиев ташаббуси билан тумандаги Пандигон МФЙда ташкил этилган ушбу тикувчилик корхонасида ҳозирда 60 нафарга яқин маҳаллада яшовчи хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Болалар ва аёллар кийимлари ишлаб чиқарувчи корхона маҳсулотлари 100 фоиз экспортга йўналтирилган. Экспорт ҳажми бир ойда 100 минг долларга етмоқда. Хайрулло Бозоров корхонада ишловчи аёллар билан суҳбатлашди, тадбиркор билан корхона фаолиятини ривожлантириш бўйича режалар юзасидан мулоқот қилди.
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва янги иш жойларни ташкил этиш борасида тадбиқ этилаётган сиёсатнинг амалдаги ижроси бўлган ушбу корхонада ҳозирда қўшимча тикув цехи қурилиши давом этмоқда. Лойиҳа қиймати 800 миллион сўм бўлган янги цехнинг 2023 йил январь ойида ишга тушиши натижасида қўшимча 120 та янги иш ўрни яратилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram