Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚУВА ТУМАНИДА 4,5 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИГА ЗАМОНАВИЙ АГРОЛОГИСТИКА МАРКАЗИ ВА ИНТЕНСИВ БОҒ БАРПО ЭТИЛДИ
2022-09-12 19:09:46 204
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманидаги ўрганишлари давомида Турк МФЙ ҳудудида “Yingtai agricultural food technology” МЧЖ томонидан амалга оширилган мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш, қуритиш ва янги интенсив боғ ташкил этиш лойиҳасини ҳам кўздан кечирди. Хитойлик тадбиркорларнинг 4,5 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига амалга оширилган лойиҳа доирасида бир йилдан ошиқроқ муддатда 16,4 гектар майдонда интенсив гилос боғи ташкил этилди, ҳажми 1,5 минг тонна бўлган музлаткичли омбор, йиллик 5 минг тонна мева ва сабзавотни саралаш ва қуритиш линияси ишга туширилди. Корхона маҳсулотлари 100 фоиз Хитойга экспорт қилинади.
Вилоят ҳокими мевани қайта ишлаш жараёнлари билан танишди. Хитойлик инвесторлар билан суҳбатлашиб, қисқа муддатда бундай лойиҳани амалга оширганликлари учун миннатдорлик билдирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram