Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ОЛТИАРИҚЛИК ПАХТАКОРЛАР КАТТА ХИРМОН БУНЁД ЭТИШМОҚДА

×

 2022-09-14 22:05:30    271

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бугун Олтиариқ туманида бўлиб, тумандаги фермер хўжаликлари далаларида пахта йиғим-теримининг бориши билан танишди, теримчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Олтиариқ туманида жорий йил пахта ҳосили учун 202 та фермер хўжаликларининг 6220 гектар дала майдонларига эрта баҳорда чигит экилган. Бугунги кунда ўртача 41 центнердан жами 22 900 тоннадан зиёд пахта хом ашёсини етиштириш мақсад қилинган. Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун 105 та терим отрядлари ташкил қилиниб, уларда бугунги кун ҳолатига 8600 нафардан зиёд теримчилар меҳнат қилишмоқда.

Вилоят раҳбари бориб кўрган “Бузрукхон буво”, “Жалилобод”, “Тўхтасин Фармонов” фермер хўжаликларида 45-50 центнердан юқори ҳосилдорлик кўзланмоқда. Хайрулло Бозоров теримни ташкил этиш борасида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот қилди, яратилган шароитлар юзасидан теримчилар билан суҳбатлашиб, уларга совғалар тақдим этди. Вилоят ҳокими “Тўхтасин Фармонов” фермер хўжалигида теримга киришаётган пахта териш машинасини ҳам кўздан кечирди.

Обод МФЙ ҳудудида “Hamza Expo Art Textile” ХК томонидан пахта тозалаш заводи қурилиши жараёнлари билан ҳам танишилди. Жорий йилда қурилиш ишлари бошланган заводда ҳозирда дастлабки дастгоҳларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. 50 минг тонна тола ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган заводда 110 та янги иш ўрни яратилади. Корхона йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

Мато, тўқув маҳсулотлари ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилишини қисқа муддатларда бошлаш бўйича кўрсатма берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram