Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОНДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТАЁТГАН ТУМАНЛАРАРО ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИ ЛОЙИҲАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИГАН БЎЛДИ
2022-09-15 23:24:16 701
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси негизида ташкил этилаётган туманлараро перинатал марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилаётган ушбу муассаса, туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган вилоятимиздаги учинчи перинатал марказ бўлади. Жорий йил июль ойида Қўқон шаҳрида ва Мустақиллик байрами арафасида Бешариқ туманида бундай марказлар фойдаланишга топширилганди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шунингдек, туғруқ комплекси раҳбарлари билан атрофлича мулоқот қилган вилоят ҳокими, амалга оширилаётган ишлар лойиҳасини такомиллаштириш ҳамда оналар ва чақалоқлар саломатлигини сақлаш учун зарурий қўшимчаларни лойиҳага киритиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.
Марғилон туманлараро перинатал маркази жорий йил октябрь ойи якунига қадар фойдаланишга топширилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram