Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МЎЛ ҲОСИЛ ЕТИШТИРИЛГАН ФАРҒОНА ТУМАНИ ДАЛАЛАРИДА ПАХТА ТЕРИМИ АВЖИДА  

×

 2022-09-15 23:50:15    289

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев билан бирга Фарғона туманида бўлиб, пахта терими жараёнида теримчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар.

Теримчилар билан мулоқот чоғида кунлик иссиқ овқат ташкил этилиши, терим пулини ўз вақтида тарқатилиши, мавсумда муносиб иштирок этган теримчиларни кластерлар томонидан қўшимча рағбатлантирилаётгани каби масалалар юзасидан суҳбатлашилди. Вилоят раҳбарлари теримчи аёлларга совғалар топширдилар.

Фарғона туманида жорий йилда жами 5815 гектарда пахта хом ашёси етиштирилиб, ўртача 32,6 центнердан ҳосил олиш кўзда тутилган. Вилоят ҳокими бориб кўрган “Fergana Oseana” пахтачилик кластерининг Шоҳимардонобод бўлими далаларида ҳозирда пахта терими авжида. 350 гектар майдондан 1200 тонна хирмон кўтариш режа қилинган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram