Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎҚОН ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН II ХАЛҚАРО ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ
2022-09-17 18:57:30 231
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида ҳамда шаҳарнинг бошқа туристик ҳудудларида бўлиб, келгуси йили ўтказиладиган II Халқаро Ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик юзасидан ўрганишлар ўтказди.
Фестиваль ўтказиладиган асосий жой ҳисобланган Ўрда майдони ҳудудини ободонлаштириш, кириш қисмидаги йўлак тошларини, ҳудуддаги ёритиш тизимларини ва ўриндиқларни янгилаш, гуллар ва қўшимча дарахтлар ўтқазиш каби масалаларда масъулларга топшириқлар берилди.
Шаҳар ҳокимлигида вилоят ва шаҳар мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда II Халқаро Ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий штаб таркиби белгилаб берилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Исақов ва Х.Аҳмедовга ҳамда шаҳар ҳокими М.Усмоновга штаб фаолиятини мувофиқлаштириш юклатилди. Келгуси ҳафта штабнинг биринчи йиғилишини ўтказиш белгиланди.
Вилоят ҳокими Қўқон шаҳри кўчаларини белгиланган тартибда таъмирлаш, ёритиш тизимларини йўлга қўйиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, воркаутлар ташкил этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тартибга келтириш, ташриф буюрувчиларга ҳамда вилоятимиз аҳолисига хизмат кўрсатувчи гастрономик туризм кўчаси ташкил этиш каби масалаларда масъулларга вазифалар юклади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram