Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ШИФОКОРЛАР ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА ҚЎШИМЧА ҲАР ОЙЛИК УСТАМА ТЎЛАНАДИГАН ОЛИС ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ
2022-09-21 12:47:39 272
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 510-сон қарори билан, Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.
Қарор билан, белгиланган ҳудудлар рўйхатидан Сўх туманидаги Янгиариқ, Сариканда, Офтобрў, Навобод, Мулгон, Демурсад, Зангат, Қизилқиёқ, Ҳушёр, Шарқобод, Ленбур, Тул ва Ғазноб МФЙ, Фарғона туманидаги Ёрдон ва Шоҳимардон МФЙ, Тараққиёт аҳоли пункти ҳамда Риштон туманида Чўнғара МФЙ ҳам ўрин олган.
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият олиб бораётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади, уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизгача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Қарорнинг тўла матни https://lex.uz/pdfs/6200123
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram