Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ ЙЎЛИДА: ТОЖИКИСТОННИНГ КОНИБОДОМ ШАҲРИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – БЕШАРИҚ ТУМАНИДА 

×

 2022-09-26 12:53:35    255

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона делегациясининг 8-10 сентябрь кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилоятига амалий ташрифи доирасидаги эришилган келишувларга асосан Сўғд вилояти Конибодом шаҳри ҳокими ўринбосари Фирдавс Ёдгори бошчилигидаги расмийлар, ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари Бешариқ туманига ташриф буюрдилар.

Ташрифдан кўзланган мақсад туманда қишлоқ хўжалиги йўналиши ва бошқа тармоқларда қилинаётган ишлар билан танишиш ва тажриба алмашишдан иборат.

Меҳмонлар дастлаб “Азизбек” фермер хўжалиги ҳамда Фарғона илмий-тажриба станциялари ер майдонларида кузги бошоқли дон экиш бўйича ўтказилган семинарларда иштирок этишди.

“Ихлос мед сервис” хусусий клиникасида бўлиб, бу ерга келтирилган замонавий тиббий жиҳозлар, беморлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.

Шунингдек, Конибодом делегацияси аъзолари тадбиркор Бохиржон Турдалиев томонидан ташкил этилган “Бешариқ парранда” корхонаси ҳамда товуқ гўшти етиштиришга мўлжалланган “Зарқайнар дурдонаси” МЧЖ да товуқ парваришлаш ва тухум маҳсулотларини етиштириш жараёнлари билан танишдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram