Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТУРКИЯНИНГ TERMINAL YAPI КОМПАНИЯЛАР ГУРУҲИ ФАРҒОНА АЭРОПОРТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШДА ҲАМДА БОШҚА ҚАТОР ЙИРИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2022-09-27 17:24:05 238
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Terminal Yapı компаниялар гуруҳи бошқарув кенгаши раиси Мехмет Делимоллаоглу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Terminal Yapı томонидан Фарғона халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа муҳокама қилинди. Шунингдек, Туркия компанияси томонидан вилоятимизда қурилиш, саноат, шу жумладан нефтгаз ва кимё соҳаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестициялар киритиш ва замонавий технологияларни жорий қилиш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил февраль ойида Туркияга амалий ташрифи доирасида Истанбулда Terminal Yapı раҳбарияти билан дастлабки музокаралар ўтказилиб, Шанлиурфа шаҳрида компания томонидан қуриб фойдаланишга топширилган Şanlıurfa GAP аэропорти билан танишилганди.
Бошқа соҳалардаги йирик лойиҳалар билан бирга, ҳозиргача дунё бўйича 40 та аэропортнинг қурилиши ва модернизациясида иштирок этган, Кипрдаги Эржан халқаро аэропортининг бошқарувини амалга ошираётган Terminal Yapı компаниялар гуруҳи Фарғона халқаро аэропортини бошқарувга қабул қилиб, икки босқичда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунда дастлаб қўниш йўли қопламасини ва электр тизимини янгилаш, мавжуд терминални реконструкция қилиш ва кенгайтириш ва қисқа муддатда аэропортда йиллик йўловчилар оқимини 3 миллион нафарга етказиш, иккинчи босқичда қўниш йўлагини кенгайтириш ҳамда янги терминал қуриш режалаштирмоқда. Шунингдек, лойиҳа доирасида аэропортда совуткичли мева-сабзавот сақлаш омбори барпо этилиши ҳамда замонавий юк терминали фаолияти ташкиллаштирилиши ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга, Фарғона халқаро аэропортида авиация соҳаси мутахассисларини тайёрлаш таълим маркази ташкил этиш ҳам лойиҳадан ўрин олган. Лойиҳага жами 250 миллион долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтириш режалаштирилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган катта ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз хорижда катта инвестицион жозибадорлик касб этаётганини қайд этган Мехмет Делимоллаоглу, Фарғона халқаро аэропортида амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳанинг истиқболини юқори баҳолашаётганини таъкидлади. Terminal Yapı компаниялар гуруҳи раҳбари лойиҳа доирасида шунингдек, Фарғонадан Республика вилоятларига ички авиақатновларни йўлга қўйиш учун маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда авиакомпания ташкил этишга тайёрликларини билдирди.
Terminal Yapı лойиҳасини юқори баҳолаган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини амалга оширишга улар қаторида яна Россия ва Ҳиндистон компаниялари даъвогарлик қилаётганини маълум қилиб, вилоят аҳолиси учун энг кўп қулайлик тақдим этадиган ҳамда иқтисодий-инвестицион жиҳатдан энг мақбул лойиҳа танлаб олинишини билдирди.
Ўрта магистралга учувчи самолётлар билан ички авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда буни амалга ошириш учун Farg’ona Air авиакомпаниясини ташкил этиш бўйича истиқболли режа ҳам борлигини маълум қилган вилоят раҳбари, Мехмет Делимоллаоглунинг бу борадаги таклифи Фарғона водийси аҳолиси сони ва иқтисодий имкониятларини ҳисобга олганда ўта самарали бўлишини қайд этди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.
Меҳмонлар Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар лойиҳаси билан ҳам танишдилар шунингдек, икки кун давомида давлат улушлари сотувга қўйилган “Фарғонаазот” ва “Кварц” корхоналарида бўладилар, вилоятимизда бошқа соҳаларда инвестицион ҳамкорлик истиқболларини ўрганадилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram