Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2022-09-28 17:45:23 420
“Кушербаевга мурожаат” телеграм каналида Олтиариқ туманидан фуқаро Дилором Ваховидинова томонидан йўлланган, “Фарғона вилояти ҳокимлиги диққатига” деб номланган мурожаат эълон қилинди.
Мурожаатчи Ногиронлар жамиятларини қўллаб-қувватлаш учун Президентимиз томонидан анчагина пул ажратилганини, бу пуллар Республикадаги барча “Ногиронлар жамиятлари”га, шунингдек, туманлардаги “Ногиронлар жамияти” бўлимларига ҳам берилиши айтилганини, бироқ шу кунгача бу пуллардан Олтиариқ туман “Ногиронлар жамияти”га умуман берилмаганини таъкидлаган.
Ушбу мурожаат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан қуйидагилар маълум қилинади:
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5006-сон Фармойишида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштиришга, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга, коррупциявий кўринишлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга, пировард натижада ногиронлар тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга хизмат қилмоқда.
2020 йил 15 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида ўта муҳим қадам бўлди.
2021 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини яратишда катта аҳамиятли қарор бўлди.
Ушбу қонун, қарор ва фармойишлар ҳамда соҳага алоқадор қабул қилинган бошқа ҳужжатлар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бирига тўлақонли давлат эътибори қаратилди, ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилди. Ногиронларни манзилли қўллаб-қувватлашнинг дунёда аналоги кам бўлган тизими шакллантирилди.
Мурожаатда таъкидланган масалага қайтсак, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги тузилма ҳисобланади.
Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Фарғона вилояти бўлимида ҳамда вилоятдаги 19 та шаҳар ва тумандаги бўлинмаларида жами 40 нафар ходим фаолият олиб боради.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунининг 29-моддасида Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари кўрсатиб ўтилган.
Улар кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса, муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар, ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда) ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлардан иборат бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелда қабул қилинган “Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-230-сон қарори билан, 2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти ҳамда Ўзбекистон ногиронлар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилмоқда.
Қарор билан, Молия вазирлигига 2023 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида ҳудудий жамоат фондлари учун тегишли маблағлар кўзда тутилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram