Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“SHAFFOF SEMENT SANOAT” ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ҚУРИБ БИТКАЗИЛГАН ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАВОДИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИГА 60 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛТИРИЛАДИ
2022-09-29 08:52:54 621
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси таъсисчилари Рунхуэй Лун ва Улуғбек Тошматовни қабул қилди.
Учрашувда “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ томонидан Ўзбекистон туманидаги Кичик тагоб МФЙ ҳудудида қуриб битказилган цемент ишлаб чиқариш заводининг иккинчи босқичи лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Қиймати 25 миллион доллар бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида барпо этилган ва яқин кунларда фойдаланишга топшириш кўзда тутилаётган цемент ишлаб чиқариш заводида замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ишлари тугалланиб, ҳозирда синов ишлари давом этмоқда. Йиллик 550 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётган корхонада 300 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Режалаштирилаётган заводнинг иккинчи босқичида 60 миллион доллар инвестиция йўналтириш ҳисобига йиллик қўшимча 1000 тонна юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Учрашувда шунингдек, “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Қўқон шаҳрида қурилиш ишлари бошланган 1 та 26 қаватли ва 5 та 16 қаватли турар-жойлардан иборат мажмуа лойиҳаси, шунингдек, қиймати 20 миллион доллар бўлган ва кунлик 1200 тонна ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram