Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВА ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ ИНЧХОН ШАҲРИ ЎРТАСИДА АҲОЛИНИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ЁНҒИНДАН ВА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ
2022-09-29 09:35:21 201
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Хо Сок Гон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув давомида Фарғона вилояти ва Инчхон шаҳри ўртасида ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, икки ҳудуд мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам тажриба алмашиш борасида фикр алмашилди.
Хо Сок Гон Кореянинг ёнғин хавфсизлиги тизими, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича саводхонлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган профилактик ишлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлаш тизими ва бошқа масалаларда маълумотлар билан ўртоқлашди. Кореяда ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар соҳасида таълим берувчи 11 та ўқув муассасаси борлиги маълум қилинди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистондаги ривожланишнинг янги даврида кўп қаватли уйлар қурилиши жадал бораётгани, йирик ишлаб чиқариш объектлари сони муттасил ортиб бораётганини таъкидлаб, бу жараёнда аҳолини ва объектларни ёнғиндан ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш янада долзарблик касб этаётганини қайд этди. Вилоят раҳбари бу соҳада илғор Корея тажрибасини ўрганиш ҳамда жорий этиш бўйича ҳамкорлик самарали бўлишига ишонч билдирди.
2022 йил июль ойида Фарғонага Жанубий Корея томонидан 3 дона махсус ўт ўчириш автомобили ва 1 дона тиббий тез ёрдам техникаси, шунингдек, ҳимоя воситалари ва жиҳозлари бепул етказиб берилгани қайд этилди.
Учрашувда Фарғона вилояти ва Инчхон шаҳри ўртасида ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланиб бораётгани, Инчхон мэри Ю Чон Бок бошчилигидаги катта делегациянинг жорий йил якунига қадар Фарғонага режалаштирилаётган ташрифи доирасида икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқадиган муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилаётгани алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Инчхон шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўртасида аҳолини ва ҳудудларни ёнғиндан ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиниш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлаш каби масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумда белгиланган йўналишларда ҳамкорликнинг аниқ одимларини кўрсатган йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram