Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!
2022-10-03 20:53:35 398
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрь кунидаги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги Қўқон шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш хибсхонаси (ВСҲ), Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ХПБ вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази, Ўзбекистон туман ИИБ ВСҲ, Реабилитация қилиш маркази, Махсус қабулхона, вилоят ИИБ вақтинча сақлаш хибсхонаси, Фарғона Академик лицейи ва ИИБ тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таьлим муассасаларида – шахсий таркибнинг овқатланишини аутсорсинг тизимида ташкил этиш бўйича талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали мазкур муассасаларга бириктириш бўйича танлов ўтказилади.
Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига эга, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Шунингдек, талабгорларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
- юридик шахс бўлиши;
- аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;
- молиявий ахволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
- стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши;
- штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар бўлиши талаб этилади.
Шу муносабат билан, танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳужжатларни 2022 йилнинг 5 октябрь куни соат 18:00га қадар вилоят ҳокимлигига (тел: 73 244-40-40) тақдим этишлари сўралади.
1. Танловда иштирок этиш учун ариза.
2. Тадбиркорлик субъектини давлат руйхатидан ўтказилганлиги тўғисидаги гувоҳнома.
3. Тадбиркорлик субъектининг низоми (устави).
4. Умумий овқатланиш йўналишидаги фаолияти (фаолият бошлаган йили ва ойи кўрсатилиши шарт) тўғрисида маълумот.
5. Овқатлантириш билан фаолият олиб бораётган қўшимча ошхоналарининг мавжудлиги тўғрисида маълумот (овқатлантириш бўйича аутсорсинг фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатаётган ҳарбий қисм, бўлинма ёки муассасадан фаолияти тўғрисидаги тавсифномани тақдим этади).
6. Ҳисоб рақамидаги маблағ хамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумот.
7. Штатидаги етарли иш тажрибаси ва кўникмага эга ходимлар сони тўғрисида маълумот.
8. Стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базаси борлиги тўғрисида маълумот.
ИЗОҲ: Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижалари бўйича танлов ғолиби аниқданади.