Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ҚЎҚОН” ЭИЗ ҲУДУДИДА ҚИЙМАТИ 187 МЛН. ДОЛЛАР БЎЛГАН МИСДАН СИМ, ҚУВУР ВА ФОЛЬГА МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КИРИШИЛДИ
2022-11-02 10:33:33 191
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бўлиб, “МБ Қўқон-7” МЧЖ томонидан ЭИЗ ҳудудида амалга оширишга киришилган мисдан сим, қувур ва фольга маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасинининг бориши билан танишди.
Тадбиркор Бахтиёр Мирзаев ташаббуси билан амалга оширилаётган бўлган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 187 млн. долларни ташкил этиб, икки босқичда амалга оширилади ва биринчи босқичи келгуси йил якунида ишга туширилади. Корхонанинг 2025 йилда тўла қувват билан ишга тушиши натижасида йиллик 25 минг тонна мисни қайта ишлаб, 1 млрд. 330 млн. долларлик қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш имкони яратилади, ишлаб чиқарилган сим, қувур ва фольга маҳсулотлари асосан экспортга йўналтирилади. Корхонада 1000 дан зиёд доимий иш ўрни яратилади.
Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш заводи ҳамда маъмурий бино қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил июль ойида Германия ва Австрияга амалий ташрифи давомида ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилганди, Австриянинг Гмунден шаҳридаги “Niehoff Gruppe”, “ASMAG” ва “UP CAST” компанияларидаги ишлаб турган заводлар фаолияти ўрганилганди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram