Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА АЭРОПОРТИДА ЧЕТ ДАВЛАТ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН “TAX FREE” ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

×

 2022-11-10 15:53:42    188

PDF юклаш
Чоп этиш


“Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди. (Вазирлар Маҳкамаси, 653-сон 09.11.2022).

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қайтариш – “Tax free” тизими тажриба тариқасида жорий этилади.

“Tax free” қайси маҳсулотларга тадбиқ этилади?

“Tax free” республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади.

Қанча миқдорда харидни амалга ошириш лозим?

Умумий қиймати камида 1 миллион сўм бўлган “Tax free” тизими тадбиқ этиладиган товарларни харид қилиш лозим.

Чет эл фуқаролари Tax freeдан қандай фойдаланиши мумкин?

Бунинг учун чет давлат фуқароси “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтиши ва харидлари бўйича тақдим этилган онлайн-НКТ фискал чекларини сканерлаши кифоя.

“Tax free” суммасини ҳисоблаш, уни чет давлат фуқаросининг банк пластик картасига ёки банк ҳисобварағига ўтказиб бериш тизим оператори “Солиқ-сервис” ДУК томонидан амалга оширилади. Ушбу жараёнларни Солиқ мобил иловасида онлайн вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилади.

Чет давлат фуқаролари Ўзбекистон ҳудудини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари орқали тарк этганда тизим операторига мурожаат қилган ҳолда маҳсулот харид қилган пайтдан бошлаб 3 ой ичида ҚҚС суммасини қайтаришни расмийлаштиришлари мумкин бўлади. 

Тўланган солиқ суммалари қачон қайтарилади?

“Tax free” суммаси чет давлат фуқаросининг республика ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган сўнг, харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 25 кунидан кейин қайтарилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram