Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
"ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ" ШИОРИ ОСТИДА ФОТОКЎРГАЗМАЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2022-11-12 18:31:05 175
Ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, она Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида фотокўргазма ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Жумладан, ушбу йўналишдаги тадбирлар Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманларида ўтказилиб, фотокўргазма ва давра суҳбатларидаги маърузалар тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Фотокўргазмадан экстремизм ва терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг оқибатлари, ёшлар тарбияси, илм олиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тарғиб қилувчи лавҳалар ўрин олган.
Шунингдек, тадбирларда малакали имом-хатиблар томонидан Ислом дини тинчлик дини эканлиги, тинчлик-осойишталик улуғ неъмат эканлиги ҳақида ва бошқа маърузачилар томонидан илм олиш, ота-онани ҳурмат қилиш, Ватанни севиш ҳамда жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш мумкинлиги ҳақида маърузалар қилинди.
Ушбу тадбирлар 21 декабрь кунига қадар вилоятдаги барча шаҳар-туманларда давом этади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram