
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
"НЕФТЧИ" 2022 ЙИЛГИ МАВСУМНИ ЙИРИК ҒАЛАБА БИЛАН ЯКУНЛАДИ

2022-11-12 19:12:04 228
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси якуний 26-тури доирасида бугун Фарғонада Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилган "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади – 3:0!
"Истиқлол" ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда ҳисоб 13-дақиқада очилди. Улуғбек Хошимовнинг қанотдан етказиб берган узатмасини Шаҳзод Убайдуллаев чиройли тарзда дарвозага йўллади. Ўйиннинг 51-дақиқасида Умар Адҳамзодани рақиблар жарима майдони ичида чалиб йиқитишди. Лутфулла Тўраев пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 77-дақиқада меҳмонлар яна бир бор жарима майдонида Адҳамзодани қоидага зид равишда тўхтатишди. Иззатилла Абдуллаев 11-метрлик белгидан якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Нефтчи" футболчилари ҳисобидаги очколар сони 32 тага етди. Жамоамиз 2022 йилги Суперлига якуний жадвалида 9-ўринни қайд этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram