Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎХ ТУМАНИНИНГ ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДА ЗАМОНАВИЙ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-11-16 21:28:00 186
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманининг Ленбур маҳалласи ҳудудида замонавий оилавий шифокорлик пунктини тантанали фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди.
Жорий йил февраль ойида қурилиш ишлари бошланган ушбу муассаса учун вилоят маҳаллий бюджетидан икки миллиард сўм маблағ сарфланди.
Вилоят раҳбари Ленбур маҳалласи аҳолиси билан мулоқот қилди. Маҳаллада сув тармоғи тортиш ишлари якунланганини, бироқ сув минораси ўрнатиш масаласи ҳал бўлмагани боис, сув таъминотини йўлга қўйиш кечикаётгани юзасидан мурожаат ижобий ечим топди. Қисқа муддатда маҳаллага сув минораси ўрнатиш бўйича масъулларга кўрсатма берилди. Шунингдек, Ленбур ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотини кенгайтириш масаласи ҳам ҳал этиладиган бўлди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram