
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОНДА ЯНГИ АВТОСАЛОН ИШ БОШЛАДИ

2022-11-17 22:28:56 264
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳрида “Marg‘ilon avto savdo” МЧЖ томонидан ташкил этилган янги автосалоннинг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди.
Тадбиркор Саидазим Пўлатов ташаббуси билан 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб барпо этилган ва UzAuto Motors (GM Uzbekistan) компанияси талабларига тўла мос бўлган автосалонда 10 турдаги автомашиналар сотуви йўлга қўйилди.
Қулай харидни амалга ошириш учун автосалонда банк филиали фаолияти йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида тадбиркор, автосалон қошида харид қилинган автомобиллар учун рўйхатга олиш рақамларини расмийлаштириш хизматини жорий этишни ташкил этиш масаласида кўмак сўради. Ушбу мурожаат ижобий ечим топди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram