Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯНГИҚЎРҒОНДА БЎЛИБ ЎТГАН “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” МИСОЛИДА ВИЛОЯТИМИЗ ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАРИДА ЎЗИГА ХОС БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ КЕНГ ҚУЛОЧ ЁЗАДИ
2022-11-18 23:39:03 184
Бугун Бувайда тумани Янгиқўрғон МФЙда жойлашган “Империал” тантаналар мажмуасида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов иштирок этди. Тадбирга маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган фаоллар, нуронийлар ва ёшлар таклиф этилди.
Тадбирга фақат янгиқўрғонликлар жамланганида ўзига хос маъно-мазмун борлигини қайд этган вилоят раҳбари, фақат шаҳар-туманлар марказларидагина эмас, энди қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам бундай тадбирлар доимий ташкил этилиб, фидойи отахон, онахонларнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш орқали аждодларимиздан қолган муқаддас оилавий анъана ва қадриятларни асраш устувор вазифага айланишини таъкидлади.
Инсон қадри улуғланаётган юртимизда Президентимиз топшириқлари билан ўтган йилдан бери ўтказилиб келинаётган уч авлод учрашувлари кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Янгиқўрғон МФЙда ҳам туман ижтимоий-иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшаётган нуроний-фахрийлар борлиги, уларнинг ҳаёт йўли ёшларга намуна ва ибрат эканлиги урғуланди.
Тадбирда Меҳнат қаҳрамонлари Мақсудали Ҳайдаров, Олияхон Султонова, Абдуллажон Рўзиалиев ва Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашевалар номлари алоҳида эътироф этилди. Ўзбек қўшиқчилик санъатининг даҳоларидан Расулқори Мамадалиев, Камолиддин ота Ҳамроқулов, Абдулатиф Холдоров, Раҳимжон Камолов ва бошқа бувайдалик санъаткорлар, Ўзбекистон қизиқчилари устози Муҳиддин Дарвишев бутун Ўзбекистон фахр-ифтихорига айлангани айтиб ўтилди.
Эл ҳурматига сазовор бу ибратли инсонларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида видеороликлар намойиш этилди, уларга ва яқинларига эсдалик совғалари топширилди.
Бир пиёла чой устида бошланган қизғин суҳбат концерт дастури билан давом этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Қиличбек Тожиев, Тўлқин Ҳайдаров, хонанда Жўрабек Қодиров каби санъаткорлар ҳамда сўз устаси Абдураҳмон Сидиқовнинг чиқишлари тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram