Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЖОРИЙ ЙИЛДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЖАМИ 7956 ХОНАДОНДАН ИБОРАТ 200 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙЛАР БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2022-11-25 18:33:36    216

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ҳамда ходимлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

Дастлаб вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Позилов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими, объектларда қурилиш ишлари боришини кузатиш, маблағлардан тўғри фойдаланиш, объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Ҳисоботда вилоятда 102 та аҳоли яшаш пунктларида шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилгани кўрсатиб ўтилди. Жорий йилда 38 та МФЙларнинг ҳамда 3 та “Янги Ўзбекистон” массивларининг бош режалари, 4 та МФЙларнинг шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаси, 3 та шаҳарчаларнинг Бош режа ва батафсил режалаштириш ишлари амалга оширилаётганлиги маълум қилинди.

1991-2016 йилларда ёки 25 йил давомида вилоятимизда 430 та 10 минг 406 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши амалга оширилган бўлса, кейинги 5 йилда 814 та 23 минг 924 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Хусусан, 2021 йилда вилоятимизда жами 292 та 7500 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилди. Жорий 2022 йилда эса жами 200 та 7 минг 956 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Бугунги кунда вилоятда 7 та уй-жой қурилиш кластерлари фаолият олиб бораётгани, аҳоли учун арзон уй-жойлар қурилишини таъминлашда муҳим омиллардан бири бўлаётгани қайд этилди.

Брифингда Фарғона шаҳридаги Экошаҳар, Фарғона ва Ёзёвон туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивлари, улардаги қурилиш ишлари ҳақида ҳам сўз борди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анваржон Ашуров ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишларга иштирокчилар эътиборини қаратди. Жорий йил куз мавсумида 5 миллион 747 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилган бўлиб, режа ортиғи билан бажарилгани ва дарахт экиш ишлари давом этаётгани айтиб ўтилди.

Шу куни очиқ мулоқот ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан қурилиш соҳаси ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. Коррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва манфаатлар тўқнашуви тушунчалари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Якунда тадбир қатнашчилари Экошаҳар ҳудудидаги қурилишлар билан яқиндан танишдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram