Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУВАЙДАДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАСИ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ИШ БОШЛАДИ
2022-11-29 21:26:13 243
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Бувайда туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар жараёнида янги ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти ва тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишди.
“Яшнаробод” МФЙ ҳудудида "Zahro Med Сеntr" МЧЖ томонидан қурилиш ва жиҳозлаш учун 5 миллиард сўм маблағ йўналтириш ҳисобига ташкил этилган замонавий тиббий хизмат кўрсатиш муассасасида умумпрофилактик, эндокринологик, соматик ва бошқа касалликларни диагностикаси ҳамда даволаш йўлга қўйилган. Клиникада 20 нафардан зиёд тиббиёт ходимларининг доимий бандлиги таъминланган.
“Урганжи” МФЙда “Коинот афсоналари” МЧЖ томонидан ташкил этилган ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти маҳаллада яшовчи оилаларнинг 100 нафардан зиёд фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олган. Лойиҳа қиймати 6 миллиард сўм бўлган ушбу муассаса жами 310 ўринга эга.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram