Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА 900 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИЛДИ
2022-11-30 12:22:51 227
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–55-сонли қарори бўйича Фарғона вилоятида 40 583 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 902,8 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди ва йиллик режа ортиғи билан бажарилди.
Кредитларнинг 304,5 миллиард сўми ёки 33,7 фоизи 13 549 та ёшлар лойиҳаларини молиялаштиришга, 385,6 миллиард сўми ёки 42,7 фоизи 21 112 та аёллар тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун йўналтирилди.
Ўз навбатида таъкидлаш лозимки, ушбу кредитлар аввалги йилларда ажратилган кредитларнинг сўндирилиши ҳисобига қайта шаклланган маблағлар ҳисобидан ажратилиши сабабли, йил якунига қадар қайтариладиган кредитлар ҳисобидан ягона электрон платформа орқали келиб тушган аризалар доирасида қўшимча кредитлар ажратилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram