Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ВА МАРҒИЛОН ШАҲАРЛАРИНИ БОҒЛОВЧИ ЙЎЛ ЎТКАЗГИЧДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ БОРИБ КЎРДИ

×

 2022-11-30 21:09:49    455

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона ва Марғилон шаҳарларини боғловчи йўл ўтказгичда амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини бориб кўрди, масъуллар билан мулоқот қилди. Дастлабки режаларга кўра, 1 ноябрда якунланиши лозим бўлган таъмирлаш ишлари ўртага чиққан объектив техник ва ташкилий сабаблар натижасида кечикаётгани боис, ҳозирда объектни тез муддатда фойдаланишга топшириш учун жадал иш ташкил этилган.

Республика Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси раҳбари Дилмурод Исаев ҳам мураккаб таъмирлаш ишлари жараёнларини мувофиқлаштириш учун объектда доимий иш олиб бормоқда.

Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Назиров вилоят раҳбарига таъмирлаш ишларининг бориши ҳақида маълумот берди ва объект яқин кунларда фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

1976 йилда қурилган, узунлиги 165 метр, эни пиёдалар йўлаги билан жами 24 метр бўлган ушбу йўл ўтказгичда ҳозирга қадар таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган бўлиб, оралиқ қурилмалари (балкалари) ва четки тўсиқлари, ёритиш устунлари яроқсиз ҳолатга келганлиги сабабли, Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш баёнига асосан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram