Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЁЗЁВОН ТУМАНИНИНГ ТЎРТТА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШИНИ ҚОНИҚАРСИЗ ДЕБ БАҲОЛАДИ
2022-12-01 20:53:52 185
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ёзёвон туманида бўлиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнлари, берилган топшириқлар ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, секторлар фаолияти самарадорлиги юзасидан ўрганиш олиб борди. Вилоят ташкилот ва идоралари раҳбарлари ҳам бу жараёнда иштирок этдилар.
Ўрганиш натижалари туманда секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи қониқарсиз эканини, раҳбарларда масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётганини кўрсатди.
Туманда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги саноат корхоналари ташкил этиш, иш ўринлари яратиш, кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги кўзга ташланди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни йўлга қўйиш, маҳаллаларда бук-кафелар ҳамда китоб дўконлари, бепул вай-фай зоналар ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўла таъминланмагани маълум бўлди.
Тадбиркорлар билан ишлаб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиб, одамлар турмуш даражасини кўтариш, шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича тизимли иш ташкил этиш муҳим вазифалар эканлигини қайд этган Хайрулло Бозоров, туман ҳокими ва секторлари раҳбарларини жиддий огоҳлантирди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram