Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БЕШАРИҚ ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БЎЛИБ, УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ
2022-12-02 22:45:12 158
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг вилоят шаҳар ва туманларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда секторлар фаолияти самарадорлиги юзасидан ўрганишлари бугун Бешариқ туманида давом этди.
Вилоят раҳбари туманнинг Қият Сартол МФЙ ҳудудида тадбиркор Илёсжон Ҳакимов ташаббуси билан 2021 йилнинг октябрь ойида ишга туширилган болалар ўйинчоқлари (юмшоқ отчалар) ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.
Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмни ташкил этган ушбу корхонада 50 нафар ишчининг доимий бандлиги таъминланган. Шунингдек, касаначилик ва сотувчилик билан шуғулланаётган яна 100 нафардан зиёд аҳоли вакиллари ҳам оиласи учун даромад топмоқда.
Корхонада йилига 10 мингта ўйинчоқлар ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар ички бозордан ташқари, қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларида ҳам харидоргир бўлмоқда.
Тадбиркорнинг 500 миллион сўм кредит олиш масаласида вилоят ҳокимига қилган мурожаати ҳал этиладиган бўлди ва Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғига бу борада тегишли вазифа юклатилди.
Бахмал МФЙда “VALLEY FOOD“ МЧЖ ХК томонидан амалга оширилаётган мевани қайта ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан танишилди. Йиллик ишлаб чиқариш хажми 500 тонна бўлган 1,7 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа жорий йилнинг тўртинчи чорагида йўлга қўйилган.
Қуритилган меваларнинг Россия, Польша, Франция, Испания давлатларига экспорти йўлга қўйилди. Айни кунларда германияликлар билан ҳам музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.
Вилоят раҳбари хорижий мамлакатлардаги супермаркетлар тармоқлари учун жозибадор шаклда кичик ҳажмли қадоқлаш усулига ўтиш лозимлигини, бу маҳсулот нархини ҳамда хорижда рақобатбардошликни оширишга ёрдам беришини таъкидлаб, замонавий қадоқлаш линияси ўрнатиш тадбиркор учун манфаатли бўлишини қайд этди. Бу борада вилоятда мавжуд қадоқлаш корхоналари тажрибасини ўрганиш ҳамда лойиҳа ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланиб, уни амалга ошириш учун етарли банк кредити тақдим этилиши маълум қилинди.
Лойиҳа ташаббускорларининг корхонага 500 метр масофадан янги электр тармоғи тортиш масаласида вилоят ҳокимига қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилиши белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram