Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЮРТ РАВНАҚИ ЙЎЛИДА ФАОЛЛИК ВА ФИДОЙИЛИК КЎРСАТАЁТГАН ҲАМЮРТЛАРИМИЗ ТАҚДИРЛАНДИ
2022-12-07 16:04:46 195
Фарғона вилоятида юрт равнақ-ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол, ташаббускор бўлган бир гуруҳ ҳамюртларимизга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топширишга бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳридаги вилоят Тадбиркорлар уйи ҳамда Корея халқаро университетида ташкил этилган тадбирда ижтимоий-иқтисодий соҳалар, тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, миллий маданий марказлар, жамоат ташкилотлари вакилларининг ибратли фаолияти алоҳида эътироф этилди. Тантана қатнашчиларига гулдурос қарсаклар остида эсдалик нишонлари топширилди.
Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини бош қомусимизнинг 30 йиллиги байрами билан самимий муборакбод этдилар.
Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманлари ва меҳнат жамоаларида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини топширишга бағишланган тантанали тадбирлар давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram