Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ФАРҒОНАДА КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2022-12-07 18:45:58    470

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, сенатор ва депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, вилоят фаоллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали байрам тадбирини вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўз сўзида бош қомусимиз бугунги бахтли ҳаёт ва нурли келажагимиз тимсоли, Ватан тараққиёти, юртимиздаги ҳар бир инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлади. 

Байрам тантаналари Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг шеърий чиқишлари ва вилоят санъат усталарининг катта гала-концерти билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram