Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ОСАКА ШАҲРИДА ЯПОНИЯ-ФАРҒОНА БИЗНЕС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-12-13 15:48:45    672

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган Японияга амалий ташрифи доирасида Осака шаҳрида Япония-Фарғона бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Осака Савдо-Саноат Палатасида бўлиб ўтган форумда 40 нафардан зиёд турли соҳаларда фаолият юритувчи япон тадбиркорлари, Осака ССП ҳамда Осака бизнесни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Фарғона вилоятидан борган ва Японияда фаолият юритаётган ватандош тадбиркорлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи икки мамлакат ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаб, барча соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур механизмларни яратиб берганини алоҳида таъкидлади. Вилоятга жалб қилинган хорижий инвестициялар миқдори ҳамда вилоятнинг экспорт ҳажми кўрсаткичлари жорий йил якуни бўйича ҳар икки йўналишда бир миллиард доллардан ошишига эътибор қаратган вилоят ҳокими, Фарғона вилояти Япония инвесторлари ҳамда компаниялари учун ҳам жозибадор ҳудудга айланиб бораётганини ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар мисолида қайд этди. Хайрулло Бозоров ташриф ҳамда форум доирасида эришиладиган келишувлар бу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Фарғона вилоятининг инвестициявий, савдо-иқтисодий салоҳияти юзасидан форум иштирокчилари учун тақдимот ўтказди. Тақдимот давомида вилоятнинг сўнгги йиллардаги инвестицион ва экспорт кўрсаткичлари, саноат ва қишлоқ хўжалиги, туризм соҳаларида эришилаётган натижалар, Япония компаниялари билан амалга ошириш учун истиқболли ҳисобланган лойиҳалар ва йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Форумда сўз олган Осака Савдо-Саноат Палатаси ҳамда Осака бизнесни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун тайёр эканликларини маълум қилиб, бу борадаги ўз режаларини баён қилдилар.

Ўзбекистон билан узоқ йиллардан бери текстиль соҳасида ҳамкорлик қилиб келаётган “Masui” компанияси раҳбари Чинори Токиа Фарғона ва Япония ўртасида текстиль соҳасида инвестициявий ва экспорт соҳаларида ҳамкорлик бўйича мавжуд имкониятларга алоҳида тўхталиб, Cotton Campaign коалицияси томонидан Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиниши натижасида Япония бозорида ўзбек текстиль маҳсулотларига катта қизиқиш пайдо бўлганини қайд этди.

Бизнес-форум давомида «g2b» ва «b2b» учрашувлари ташкил этилиб, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузишнинг молиявий-техник жиҳатларини батафсил ишлаб чиқишга муваффақ бўлдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram