Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ЯПОНИЯНИНГ ОСАКА ҲАМДА ЧИБА ПРЕФЕКТУРАЛАРИ ЎРТАСИДА ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ
2022-12-13 17:15:52 665
Жорий йилнинг 5-11 декабрь кунлари вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг Японияга амалий ташрифи давомида Осака ҳамда Чиба префектуралари билан ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят расмийлари ташриф давомида Осака ҳамда Чиба префектураларида бўлиб, ҳар икки ҳудуд маъмурияти билан самарали музокаралар ўтказдилар. Чиба префектураси губернатори Тошихито Кумагаи ҳамда Осака префектураси губернаторининг биринчи ўринбосари Эбиҳара Сатоши билан ўтказилган учрашувларда инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни, саноат, туризм, маданият ва таълим йўналишларида амалий алоқаларни йўлга қўйиш, Фарғонада Япония компаниялари томонидан қатор соҳаларда замонавий технологияларни жорий этиш каби ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Эътиборли жиҳати, учрашувлар давомида ҳар икки префектура раҳбарлари Президентимиз бошчиликларида сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан яхши хабардор эканликларини кўрсатиб, ўзаро ҳамкорлик учун йўналишларни аниқ белгилаб олганлари бўлди.
Эбиҳара Сатоши Япониянинг туризм, мода ва шоппинг маркази бўлган Осака шаҳрида 2025 йилда ўтказиладиган “Экспо-2025” Жаҳон кўргазмасида Ўзбекистон томонидан ташкил этиладиган миллий павильонда алоҳида Фарғона вилояти бўлимини ташкил этиш таклифини ўртага ташлади ва бу борада ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Япониянинг саноат бўйича энг ривожланган ҳудуди бўлган Чиба префектураси губернатори Тошихито Кумагаи Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳиятларини ўрганиб чиққанини таъкидлаб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик йўналишларида ҳамкорлик ўрнатишдан мамнун бўлишини таъкидлади. Ушбу префектуранинг турли соҳалардаги 18 та йирик саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамкорлик учун саралаб олинди.
Ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида 2023 йил 2-чорагида Фарғона шаҳрида Япония-Фарғона бизнес форумини ташкил этиш борасида келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram