Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


UZ-SEGANG КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА МЕВА-САБЗАВОТЛАРИНИНГ ЖАҲОН БОЗОРЛАРИГА ЭКСПОРТИ ГЕОГРАФИЯСИНИ ВА КЎЛАМИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРАДИ

×

 2022-12-16 19:31:41    240

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга тайёрлашга ихтисослашган “Uz-Segang” МЧЖ Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси раҳбари Хуршид Норматов ҳамда корхонанинг кореялик инвесторлари Сан Вон Юн ва Ги Пхён Лимни қабул қилди.

Мулоқот чоғида “Uz-Segang” корхонаси фаолиятини янада ривожлантириш, қўшимча хорижий инвестициялар йўналтириш, Фарғона мева-сабзавотларининг жаҳон бозорларига экспорти географиясини ва ҳажмини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда жаҳон бозорида шаклланган янги конъюнктура ҳолатида янги бозорларни кашф этиш ҳамда доимий бозорларда мавжуд ўринни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

Қувасой шаҳрида “Uz Segang” МЧЖ томонидан 500 гектар майдонда амалга оширилган “Замонавий боғ ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш” лойиҳаси корхона фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиши қайд этилди.

Кореялик инвесторлар ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш йўлида иш ташкил этишга қарорли эканликларини билдиришди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Эдвард Ким ҳам иштирок этдилар.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram