Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИНИНГ ЯШАШ УЧУН ҚУЛАЙЛИК РЕЙТИНГИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ УЧ ПОҒОНА ЮҚОРИЛАБ, 4-ЎРИННИ ҚАЙД ЭТДИ
2022-12-21 18:22:17 200
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан Ўзбекистон ҳудудларининг яшаш учун қулайлик рейтинги (Liveability ranking) тузилди.
Бунда The Economist Intelligence Unit нашри томонидан ҳар йили дунё шаҳарлари бўйича эълон қилинадиган The Global Liveability Ranking методологиясидан фойдаланилди.
Рейтинг ҳудудлардаги ижтимоий осойишталик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, атроф-муҳит ва инфратузилмавий қулайликлар каби йўналишларга оид 37 та кўрсаткични ўзида жамлаган композит индекс асосида тузилган бўлиб, 2020-2021 йиллар учун ҳисобланди.
Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳри (рейтинг кўрсаткичи 65), Бухоро (57), Навоий (49) ва Фарғона (48) вилоятлари 2021 йилда Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай ҳудудлар бўлгани аниқланди.
2020-2021 йилларда рейтинг ҳолатида қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:
Фарғона вилояти 7-поғонадан 4-поғонага, Тошкент вилояти 12-поғонадан 9-поғонага кўтарилган, Қорақалпоғистон Республикаси 9-поғонадан 12-поғонага, Самарқанд вилояти 4-поғонадан 5-поғонага, Жиззах вилояти 5-поғонадан 6-поғонага ҳамда Андижон вилояти 5-поғонадан 6-поғонага тушган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram