
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БАҒДОДДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН, БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН, ИЖТИМОИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ БЎЛГАН 35 ТА ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

2022-12-23 18:40:12 275
Бугун Бағдод туманида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 35 та оила фарзандларига суннат тўйлари ташкилланди. Туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг ташаббуси ҳамда "Бағдоддонмаҳсулотлари" ҳиссадорлик жамияти раҳбариятининг кўмаги билан ўтказилган тадбирда тўйболаларнинг яқинлари ҳам иштирок этдилар.
"Инсонга эътибор: қадр топаётган қадриятлар" эзгу шиори остида ўтказилган тўй тантаналарида туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов сўз олиб, йиғилганларни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади, болажонларга ва уларнинг яқинларига эзгу тилакларини билдирди.
Тадбирда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов ҳамда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов ҳам иштирок этдилар.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram