Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТУРКИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН ВИЛОЯТ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2022-12-24 13:23:22 658
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Be iletişim & Danışmanlık” компанияси раҳбари Берна Кюрекчи Шендир ҳамда кўп тармоқли SEV Group компаниялар гуруҳи вакили Жем Сезерни, шунингдек, тадбиркор Билал Ширинни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни, вилоят туризм салоҳиятини хорижда танитиш, вилоятда хорижлик ишбилармонлар ҳамда туристлар учун муайян йўналишларда жозибадор инфратузилма шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Турли йилларда Туркиянинг CNN Türk, TRT телеканалларида, Doğan Медиа гуруҳида, Озарбайжоннинг нефть соҳасидаги “SOCAR” давлат компаниясида жамоатчилик билан алоқалар ҳамда маркетинг йўналишларида раҳбарлик қилган Берна Кюрекчи Шендир ҳамда тиббий туризм, ташқи реклама ҳамда инновацион қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик тажрибага эга Жем Сезер, Фарғона вилояти ҳудудидаги икки кунлик ўрганишларидан келиб чиқиб, вилоятда амалга ошириш истиқболли ҳисобланган лойиҳалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Кино саноатини миллий анъана ва қадриятлар давомийлиги сақланган, ўзига хос ноёб табиатга ҳамда улкан тарихга эга вилоятимиз иқтисодиётининг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, Фарғонада таниқли хорижий киностудиялар учун замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш муваффақиятли йўналиш бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, юқори иқтисодий салоҳиятга эга ҳамда хорижий инвестициялар оқими кенгайиб бораётган Фарғона вилоятида рақамли ташқи реклама бозорини ривожлантириш борасида ҳам катта имконият борлиги қайд этилди.
Ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги учун гидропоника соҳасида технологиялар ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда вилоятда мева-сабзавотчилик тажрибаси ҳам катта ўрин тутиши мумкинлигига эътибор қаратилди.
Истанбул шаҳрида Фарғонада етиштирилган маҳсулотлар ҳамда вилоят туризм ва инвестицион салоҳиятини намойиш этувчи марказ ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув кун тартибидаги масалаларнинг ҳар бири юзасидан аниқ концепциялар ишлаб чиқиш ҳамда муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Фарғона-Истанбул ишбилармонлар кенгашини тузиш ишларини жадаллаштириш, Билал Ширин томонидан Кенгаш учун беғараз асосда Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида 4 қаватли бино қурилиши жараёнларини тезлаштириш масаласи юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram