Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


УЧКЎПРИКЛИК ШОДИЯХОН ЮЛЧИЕВА «ЙИЛ АЁЛИ» МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА 3-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

×

 2022-12-26 22:48:46    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида «Аёли эъзозланган юрт!» мавзуидаги маданий-маърифий тадбирлар мажмуаси бўлиб ўтди. Унинг доирасида «Йил аёли» миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими Учкўприк тумани бўлинмаси бош мутахассиси Шодияхон Юлчиева мазкур танловда 3-ўринга муносиб кўрилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги фармони билан тасдиқланган Миллий дастур ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ, жамият ҳаётида фаол қатнашаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка таништириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида «Йил аёли» миллий танловини ўтказиш белгиланган.

Танловда 35 ёшдан юқори ҳамда ўз йўналиши билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган аёллар, шунингдек, уй бекалари иштирок этади. Жорий йилда мазкур танловда 4 минг 600 нафардан ортиқ хотин-қиз қатнашди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичида қатнашган 147 нафар номзод республика босқичида иштирок этдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram