Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАДОРЛИГИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-12-27 09:26:59    211

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йилги фаолияти якунлари ва 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Видеоалоқа орқали вилоятдаги шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган учрашувда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномалари асосида тадбиркорлик учун кредит ва субсидиялар ажратиш, аҳолини касб-ҳунарлар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиб ўз йўналишида доимий бандлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Кичик бизнес субъектларини ташкил этилиши, қишлоқ хўжалигидаги ер майдонларини аукцион савдолари орқали ижарага ажратилиши, “маҳаллабай” микролойиҳалар шакллантирилиши, ҳоким ёрдамчиларининг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

2023 йил учун маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришда хизматлар кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратиш, туризм салоҳиятига эга маҳаллаларда туристик хизматларни кўпайтириш лозимлиги белгиланди. Турли ўқув курслари, хусусан касб-ҳунар ва тил ўргатиш марказлари ташкил этишда ташаббускорларга ҳар томонлама ёрдам бериш, хонадонлар томорқаларидан ҳамда оилаларга ижара асосида деҳқончилик учун тарқатилган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, қурилиш ташкилотлари билан шартнома расмийлаштирган ҳолда меҳнат қонунчилиги асосида қонуний фаолият олиб боришларига кўмаклашиш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг келгуси йилдаги асосий вазифалари қаторида бўлади.

Учрашув якунида йил давомида энг яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчиларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram