Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФУРҚАТЛИК МИРИШКОР -15-20 ДАРАЖА СОВУҚ ОБ-ҲАВОГА ҚАРАМАЙ ХОНАДОНИДАГИ 12 СОТИХ ИССИҚХОНАДА 300 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЕТИШТИРМОҚДА
2023-01-16 16:59:38 244
Фурқат туманидаги Қушчи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муроджон Султонов ташкил этган 12 сотих иссиқхонада бугун аномал совуқ бўлишига қарамай эртаки 300 минг туп кўчат етиштирилмоқда.
Ўтган йили 50 нафарга яқин ёшларга иссиқхоначилик сир-асрорларини ўргатган миришкор бу йилги совуқ об-ҳаво шароитида минимал сарф билан эртаки кўчат етиштиришда ўз тажрибасини улашиб келмоқда.
Иссиқхонада эртаки помидор, совуққа чидамли гул кўчатлари етиштирилмоқда. Етиштирилган ҳосил ҳудуддаги ҳамда қўшни туманлардаги иссиқхоналарга етказиб берилади.
“Биз ўтиб олдик. Совуқнинг дастлабки кунида мослашув бироз қийин бўлди. Кўчат ниш уришидан иссиқхона ҳароратини бир маромда ушлашга ҳаракат қилдик. 4-5 ҳил навли помидор, 5-10 турдаги гул кўчатлари 10-15 см. га бўй чўзди. Келаси ҳафтадан иссиқхоначилар кўчат олиб кетишга келишади." - дейди Муроджон Султонов.
Миришкорнинг айтишича, бодринг кўчатлари етиштириш учун яна 10 сотихга яқин иссиқхона тайёрланмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram