Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

 2023-02-16 16:36:49    436

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎзРҚ-537-сон Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сонли қарорига асосан “Гурер” МЧЖ томонидан Фарғона вилояти, Қува туманидаги “Ҳунармандлар маркази” фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйиш бўйича ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган.

Мазкур лойиҳа доирасида Фарғона вилояти, Қува туманидаги “Ҳунармандлар маркази”да илғор бошқарув ва хусусий шерик тажрибасини жорий этган ҳолда 300 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш орқали ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар, шу жумладан аъло бахмал тўқиш ҳажмини йилига 18100 метр ишлаб чиқаришга эришиш ва реализация қилиш режалаштирган.

Тендерда қатнашиш учун тадбиркорлар томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифларини 2023 йил 31 март кунига қадар топширилиши керак.

Қизиқиш билдириш учун сўров шакли.
Лойиҳа концепцияси.
Лойиҳа ҳақида маълумот.

Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) қуйидаги манзилларда қабул қилинади:

1. Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 15-уй. E.mail: info@ferghana.uz Тел: 73 224-30-12 
2. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар, Ш.Рашидов шох кўчаси,16-уй. E-mail: pppinfo@ppp.mf.uz ADuvlanov@ppp.mf.uz FUmarov@ppp.mf.uz Тел: 71 203-03-07 (708)
(Эслатма! Электрон юбориладиган файл ёки файлларнинг ҳажми 10 МБдан ортиғ бўлмаслиги лозим. Шу муносабат билан файлларни ихчамлаштирган 10 МБдан ортиқ бўлмаган ҳолда юборишингиз сўралади ёки қоғоз шаклида тақдим этишингиз мумкин).
“ДХШ тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари олинган тақдирда, Ҳокимлик томонидан лойиҳанинг хусусий ташабусскори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.