Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚИРҒИЗИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНА ТУМАНИДАГИ “ЭКОКЕРАМА” КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ҲАМ ЯҚИНДАН ТАНИШДИ

×

 2023-03-08 21:43:07    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташрифи чоғида Фарғона туманида жойлашган “Экокерама” корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Делегация аъзолари сантехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Экокерама” корхонасининг экспорт салоҳияти юқори эканлигини алоҳида эътироф этиб, корхонанинг эртанги истиқболи юксаклигини таъкидлашди. Айни пайтда 400 нафарга яқин ишчи-мутахассислар меҳнат қилаётган корхонада йилига 500 минг дона 27 турдаги сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йили корхона томонидан 2 миллион долларга яқин маҳсулотлар дунёнинг ўнлаб давлатларига экспорт қилинди.

Корхонадаги ишлаб чиқариш фаолияти билан танишиш чоғида қардош халқ делегацияси аъзоларига Европа стандартлари бўйича ишлаб чиқарилаётган ва асосан хорижга экспорт қилинаётган сантехника маҳсулотларининг тайёрланиш жараёни ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Мулоқотлар давомида ўзаро ҳамкорликда бу каби истиқболли лойиҳаларни Қирғизистон ҳудудида барпо этиш бўйича ҳам таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Қирғизистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамроҳлик қилдилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram