Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФИ ДОИРАСИДА УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 90 МИЛЛИОН ДОЛЛАРДАН ОРТИҚ БЎЛГАН 19 ТА ҲУЖЖАТ ИМЗОЛАНДИ
2023-03-31 18:44:07 715
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациянинг 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида умумий қиймати 90,8 миллион доллар бўлган 19 та ҳужжат имзоланди.
Ташриф давомида Чунчоннам-до провинцияси, Инчхон ва Пхёнтхэк шаҳарлари раҳбарлари, 30 нафардан ортиқ корейс тадбиркорлари билан музокаралар ўтказилди.
Пхёнтхэк савдо-саноат палатаси, Инчхон ва Сеулдаги саноат зоналарига ташриф буюрилиб, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ўрганилди, Архитектура материалларини синовдан ўтказиш институти фаолияти билан танишилди.
Корейс тадбиркорлари билан давра суҳбати ташкил этилиб, вилоятнинг инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Олиб борилган музокаралар натижасида қатор салмоқли келишувларга эришилди.
Хусусан, Фарғона шаҳридаги Экошаҳар мажмуасининг тегишли кичик саноат зонаси ҳудудида “Корейс ишлаб чиқарувчилари саноат парки” ташкил этиш, ушбу паркда “Incense Korea”, “Herbtherapy” (хушбўй атирлар), “Juno cosmetics”, “Samhee” (косметика), “Techon System” (сенсорли қурилмалар), “Korea Electric Lighting” (автоном лампалар) ва бошқа компанияларнинг ишлаб чиқариш корхоналари жойлаштириш бўйича ҳамкорлик битимлари имзоланди.
AMI хусусий институти томонидан қурилиш материалларини оловга бардошлилик ва ёнғинга хавфсизлик, ҳароратга чидамлилик ва бошқа жиҳатлардан текшириш маркази ташкил этиш, “Daehan Mining” томонидан саноат моллари ва чиқиндилардан қимматбаҳо метал ажратиб олиш, “Gwang Meyong Textile” иштирокида Тошлоқ туманида сунъий ип аралашмали мато ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
Ташриф якуни билан эришилган келишувларни ҳамда имзоланган ҳужжатларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram