Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва шаҳар, туман ҳокимликларида 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари
2023-01-10 12:32:13 346
Таъкидлаш лозимки, 2022 йил давомида Фарғона вилоятида аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, бу борада мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилди.
Вилоятда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида “Долзарб 45 кунлик” эълон қилиниб, ахолини қийнаб келаётган тизимли муаммолар ва фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этишга эришилди. Ахоли томонидан энг кўп келиб тушаётган соҳалар таҳлил қилиниб, уларнинг ижобий ечимини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришга қаратилган чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди. Шу асосида шаҳар ва туманларда МФЙ раислари, раис ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиларига ўқув-семинарлар ўтказилди.
Таҳлилларга кўра, 2022 йил давомида вилоят ҳокимлигига жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан мурожаатлар келиб тушиши 2021 йилга нисбатан 8360 тадан 7463 тага ёки 112 фоизга ортган. Мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги натижасида Қўқон шаҳрида 146%, Фарғона шаҳрида 130%, Бағдод туманида 149%, Данғара туманида 138%, Фурқат туманида 136%, Сўх туманида 126%, Учкўприк туманида 125%, Ўзбекистон туманида 121% га ортган.
Мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилиш, жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чоралари кўрилмаётганлиги натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иш билан таъминлаш (263%), коммунал хизмат соҳаси (238%), электр ва газ таъминоти (209%), банк кредити (150%), моддий ёрдам (144%), соғлиқни сақлаш (143%), ижтимоий нафақа тайинлаш (119%) масалалари бўйича мурожаатлар сони ортган.
Жойлардаги тизимли муаммолар чуқур ўрганилмаганлиги, уларни ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилмаганлиги сабабли Фарғона туманида қурилиш (1,7 баробар), Учкўприк туманида моддий ёрдам (1,6 баробар), Олтиариқ туманида қурилиш (2,5 баробар), банк кредити (1,8 баробар), Фурқат туманида нафақа (1,9 баробар), оила (1,7 баробар), Данғара туманида фермер хўжалиги фаолияти (1,7 баробар), Боғдод туманида банк кредити (1,6 баробар) масалаларига оид мурожаатлар келиб тушиши кескин ортиб кетган.